1. Boş sahifa
  2. Yangiliklar

МУРОЖААТ!

2 daqiqa öqiladiMatbuot xizmati
Ikki universitet rektorlari hamkorlik memorandumini imzolamoqda

МУРОЖААТ! Президентимизнинг ёшлар билан учрашувидан сўнгги ўйлар ёҳуд менинг яна 20 ёшга қайтиш орзуларим ҳақида Бугунги учрашув олдингиларидан бошқачароқ бўлди. 2018-йил ректор бўлган бўлсам, шу форматдаги ҳар би�…

МУРОЖААТ!

Президентимизнинг ёшлар билан учрашувидан сўнгги ўйлар ёҳуд менинг яна 20 ёшга қайтиш орзуларим ҳақида

Бугунги учрашув олдингиларидан бошқачароқ бўлди. 2018-йил ректор бўлган бўлсам, шу форматдаги ҳар бир анжуманда қатнашганман. Биринчиларида ёшларимиз тортинчоқ эдилар, ўзларини эркин тутмасдилар, ҳайиқиш кучли эди, кейин очила бошлашди йигит ва қизларимиз: ҳиссиёт ва экспрессия кучли бўлди, муаммо ва дардларини бўлиша бошлашди. Сўнг баралла таклиф ва мулоҳазаларини ўртага ташлашди, кейинги босқич даҳлдорлик ҳисси кучли бўлди.

Бугунги учрашувда эса мен дунёнинг энг олди ОТМлари Гарвард, Ель, Кембридж университетлари пиллапояларини бемалол забт этаётган кўзи нигоҳи ўткир жадид авлоднинг янги вакилларини кўрдим.

Реалист, конструктив ва прагматик ёшларни кўрдим. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг таъбирлари билан айтганда: икки нафар бўлғувси Нобель мукофоти совриндорлари ва фазони забт этадиган космонавтларни кашф этиш вақти келди.

Магар Мирзо Улуғбек бобомиз XIV асрда расадхона ертўласида ўтириб юлдузлар ҳаритасини кашф этган бўлсалар-да осмонни ёриб туганмас ва бепоён космосда улардан ҳабар олиш вақти, аллақачон, келди. Ҳабар олганда ҳам ўзимизни қоракўзимиз ҳабар олишига ҳаққимиз бор ва бунга иншаАллоҳ унча кўп ҳам қолмади.

Имкониятлар ҳам фазо каби кенгаймоқда, ҳавасим шулки бугун Олий ўқув юрти нафақат билим ва илм даргоҳидир. Университет ва институтлар энди стартап ва лойиҳалар фабрикасига айланиши зарур, керакдир. Улар катта спорт майдони, Осиё ва дунёнинг янги чемпионлари зарбхонаси бўлади. Битирувчи талабаларга эса яна янги имкониятлар эшиги очилди.

Давлатимиз Раҳбари тадбиркорлик лойиҳаларига “Келажакка қадам” дастури ижросига яна 200 миллион доллар ажратдилар. Ўзини ўзи банд қилишга гаровсиз 20 млн. сўм, зўр стартапларга паст фоиз ставкада миллиард миллиард маблағ нақд энди. Узоқ муддатга паст фоизларда анча-мунча маблағ берилиши насиб янги катта тадбиркорлар синфини яратади. Ҳуллас, гап кўп, шанба куни талабалар, профессор-ўқитувчилар ва банкирлар иштирокида катта машварат қиламиз, бафуржа режалар қиламиз, Университет тараққиёт стратегиясида янги вазифалар белгилаймиз.

Ректор сиёсати ва амалиёти бу Президентимиз сиёсати ижросидир.

Президент сиёсати проактив бўлса, ректор фаолияти икки карра проактив бўлиши керак!

P.S.: Ректор фаолияти ҳақида ёзарканман, хотирам беиҳтиёр болаликка чорлади. Ўтган асрнинг 90-йилларида ОТМ талабаларини Вузгородокда изғиб юргани эсимга тушиб кетди. Бизда шуунча имконият йўқ эди. Шу даражада Умид йўқ эди, Ишонч йўқ эди. Шунгаям ҳаёт чарҳпалаги бир гирён айланиб яна 20-25 ёш бўлиб қолсам қанийди… Майли, бу мавзу кейинги постимга қолди)))

Manba: Telegram