1. Boş sahifa
  2. Yangiliklar

Диққат танлов‼️

1 daqiqa öqiladiMatbuot xizmati
Ikki universitet rektorlari hamkorlik memorandumini imzolamoqda

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар учун “Ибн Сино мероси” танлови ташкил этилмоқда. Асосий мақсади – доривор ўсимликларнинг фойдали хусусиятларини, дориво�…

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар учун “Ибн Сино мероси” танлови ташкил этилмоқда. Асосий мақсади – доривор ўсимликларнинг фойдали хусусиятларини, доривор ўсимликлар ва улардан ишлаб чиқилган маҳсулотларнинг тиббий аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказишдан иборат.

❗️ Танлов қуйидаги номинациялар бўйича ўтказилади:

✔️- Энг яхши телекўрсатув, лавҳа (Доривор ўсимликлар мавзусида)

✔️- Энг яхши видеоролик (Доривор ўсимликлар мавзусида)

✔️- Энг яхши мақола (Доривор ўсимликлар мавзусида)

❗️ Танловда қатнашиш учун эълон қилинган материаллар танланган номинациялар бўйича 11 ноябрдан 15 декабрга қадар (ўша куни ҳам) қабул қилинади. Материаллар pressa@uzpharmagency.uz электрон почта манзилига ҳам юборилиши мумкин.

❗️ Ҳар бир номинация бўйича ғолиб ва совриндорлар қуйидаги мукофотлар билан тақдирланади:

1️⃣-ўрин учун – Мобил телефон;

2️⃣-ўрин учун – Чангютгич;

3️⃣-ўрин учун – Телевизор.

❗️ Қўшимча маьлумот учун: 55 902-22-22