
Алишер Зафар ўғлини таваллуд айёми билан чин юракдан табриклайман! Ёшлар ишлари агентлиги раҳбари сифатида Сиз Янги Ўзбекистон келажаги бўлган ёшларимизнинг интеллектуал ва маънавий салоҳиятини юксалтириш, уларнинг…
Алишер Зафар ўғлини таваллуд айёми билан чин юракдан табриклайман!
Ёшлар ишлари агентлиги раҳбари сифатида Сиз Янги Ўзбекистон келажаги бўлган ёшларимизнинг интеллектуал ва маънавий салоҳиятини юксалтириш, уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш йўлида катта масъулият ва фидойилик билан хизмат қилиб келмоқдасиз. Сизнинг бу соҳадаги изчил саъй-ҳаракатларингиз ёш авлоднинг келажагини ёрқин қилишга хизмат қилаётганининг гувоҳимиз.
Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетининг ходимлар, профессор-ўқитувчилар жамоаси ва ўз номимдан сизга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт-саодат, фаолиятингизда янги марралар ва эзгу ниятларингиз рўёбга чиқишини тилаб қоламан.
Энг яхши тилаклар билан,
ЎзЖОКУ ректори,
проф. др. Шерзодхон ҚУДРАТХЎЖА
Manba: Telegram


