1. Boş sahifa
  2. Yangiliklar

Бугун атоқли шоир ва адиб, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист, ЎзЖОКУ фахрий профессори Абдусаид Кўчимов яна бир ажиб баҳорни қарши оляптилар.

2 daqiqa öqiladiMatbuot xizmati
Ikki universitet rektorlari hamkorlik memorandumini imzolamoqda

Устоз Абдусаид ака — нафақат сермаҳсул ижодкор, балки ўзининг камтарлиги, зиёлилиги, теран тафаккури ва инсоний фазилатлари билан барчага ўрнак бўлиб келаётган қадрли инсондир. У кишининг самимий суҳбати, мулоҳазали…

Устоз Абдусаид ака — нафақат сермаҳсул ижодкор, балки ўзининг камтарлиги, зиёлилиги, теран тафаккури ва инсоний фазилатлари билан барчага ўрнак бўлиб келаётган қадрли инсондир. У кишининг самимий суҳбати, мулоҳазали фикрлари, ҳаётий тажрибаси ва маънавий олами билан мулоқот қилган ҳар бир инсон қалбида илиқ таассурот қолдирадилар.

Устознинг шеърий ва насрий асарлари йиллар давомида китобхонлар қалбидан чуқур жой олиб келмоқда. Ўндан ортиқ китоблари орқали Абдусаид Кўчимов ўзбек адабиёти ва публицистикасида ўзига хос мактаб яратган ижодкорлардан бири сифатида ҳам эътироф этилади.

Устоз Абдусаид Кўчимовни Ўзбекистон Миллий телередиокомпаниясида фаолиятимни бошлаганимдан бери биламан. "Ўзбекистон" телевидениеси "Ахборот" дастури таҳририяти ва халқаро телеканал директори бўлишимда уларнинг маслаҳатлари ва ҳиссалари беқиёс. Шунингдек, ҳозирда у киши салкам ўн йил давомида Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига раҳбарлик қилиб, миллий журналистика ривожи, ахборот маконининг тараққиёти ва соҳа нуфузининг ошишига муносиб ҳисса қўшиб келмоқдалар. Фидокорона меҳнати, катта тажрибаси ва масъулиятли фаолияти билан кўплаб ёш журналистлар учун ҳақиқий устоз вазифасини ҳам ўтаб келмоқдалар.

Устоз Абдусаид Кўчимов ЎзЖОКУ ҳаётида ҳам алоҳида ўрин тутади. Университетимиздаги профессор-ўқитувчилар, ходимлар ва талабалар учун доимо меҳрибон маслаҳатчи сифатида қадрлансалар, устоз янглиғ улуғланади.

Қадрли Устоз, таваллуд айёмингиз қутлуғ бўлсин! Сизга мустаҳкам соғлиқ, узоқ ва мазмунли умр, оилавий хотиржамлик, қалбингизга чексиз илҳом ва ижодингизга янги-янги муваффақиятлар тилаймиз. Юртимиз маънавияти ва журналистикаси равнақи йўлидаги хизматларингиз бардавом бўлсин!

Manba: Telegram