
Бугун – 3 сентябрь. Олий таълим муассасалари талабалари учун таъбир жоиз бўлса, янги кун – билимлар куни. Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ҳовлиси бўлажак қалам аҳли билан гавжум. Айниқса…
Бугун – 3 сентябрь. Олий таълим муассасалари талабалари учун таъбир жоиз бўлса, янги кун – билимлар куни.
Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ҳовлиси бўлажак қалам аҳли билан гавжум. Айниқса, бу йил омади чопган 1-босқич талабаларини кўрсангиз – уларнинг кўзларидаги ҳаяжон, қалбларидаги туғён беихтиёр қалбингизга кўчиб ўтгандек, юрагингиз ҳаприқиб кетади. Ҳар бир қалбда “Мен журналист бўламан!” деган туйғу жўш уриб турганини ҳис қилиб турасиз.


